Хитойлик фотосуратчи Кристиан Петерсен-Клаузен яна бир бора Шимолий Кореяга келиб, мамлакат ўзгараётганлигига гувоҳ бўлди, деб ёзади Travel Ask. Бу ерда донжу («пул хўжайинлари») деб аталувчи элита пайдо бўлди. Аслида бу партия билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган қўшимча даромад манбаларига эга ўрта синфдир. Айнан уларни фотосуратчи ўз суратларида акс эттирди.
Кристианнинг сўзларига кўра, кўчада одамлар мобил телефон кўтариб юрибди, авваллари эса бундай кишилар жуда кам учрарди. Шунингдек, смартфон ва камералар оммалашган, бундан ташқари, электр велосипед ва ҳатто қимматбаҳо автомобиль ҳайдаб кетаётган кишиларни ҳам кўриш мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам кенгайган: кўчма тўйларни ўтказиш мумкин бўлди, ёзги клубларда эса ўта енгил самолётда учиб кўриш ёки от минишни ўрганишни таклиф қилишмоқда.
«Пул хўжайинлари»ни Пхеньяннинг нуфузли тумани — Пхеньхэттенда учратиш мумкин. Бу ерда ресторанлар ва қимматбаҳо дўконлар ишлайди. Демак, мамлакатдаги иқтисодий вазият шунчалик ўзгарганки, одамларда кўнгилхушлик учун бўш вақт пайдо бўлган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)