Россиянинг Кисловодск шаҳридаги «Ўзбекистон» санаторияси биноларни реконструкция қилиш учун 27 йилдан буён илк бор маблағ ажратилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
«Кисловодск» ахборот порталига кўра, санаторияда замонавий бальнеологик бўлим яратилади ва барча тиббий асбоб-ускуналар янгиланади.
Курорт-шаҳар раҳбари Александр Курбатов ва санатория директори Саидазиз Аъзамхўжаев санаторияда олиб борилаётган кенг миқёсдаги ишлар билан танишиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Курбатовнинг баҳор ойида Ўзбекистонга ташрифи доирасида курорт-шаҳар ва Ўзбекистон ўртасида алоқалар, хусусан, савдо-иқтисодий ва туристик алоқаларни йўлга қўйиш бўйича баённома имзоланган эди.
Изоҳ (0)