Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияни тарқатиб юборишни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва Хавфсизлик Кенгашига йўлланган мактубда дипломат халқаро кучларнинг зарбалари оқибатида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдириб ўтган.
Жаъфарий, жумладан, 1 август куни Дайр аз-Заврдаги бомбардимонда камида 60 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлганига эътибор қаратди.
Шуларни инобатга олган ҳолда, у коалиция ўзини оқламаяпти деган хулосага келди ва уни тарқатиб юборишга чақирди.
Изоҳ (0)