Британиялик парламентарийлар Биг-Бен минораси реставрацияси режасини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Биг-Бен номини олган соат минорасининг машҳур қўнғироғи реставрация муносабати билан тўрт йил мобайнида ишламайди. Бу ҳолат парламентарийларга маъқул келмаяпти.
Муқаддам мамлакат бош вазири Тереза Мэй Биг-Бен тўрт йил мобайнида «сукут сақлаши» нотўғрилигини билдириб ўтган эди. Бу фикрни депутатлар ҳам қўллаб-қувватлади.
Дастлабки режага кўра, қўнғироқ Янги йилда, Шаҳидлар хотираси куни ва бошқа саналар муносабати билан жаранглаши лозим эди. Аммо Жамоат палатаси вакили Том Брейк қўнғироқ кўпроқ ишлаши мумкинлигини айтмоқда.
Ушбу қўнғироқ 1859 йили ўрнатилган ва Биг-Бен номини олган эди. Бугунги кунда ушбу ном билан кўпчилик соат минорасининг ўзини атайди.
Изоҳ (0)