Кениянинг Кисуму шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида полициячилар олти ойлик қизни уриб ўлдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Саманта Пендо исмли қизалоқ онасининг қўлида жон берган. Уларнинг уйига намойишчиларни қидираётган полициячилар бостириб кирган.
Полициячилар Пендо оиласи вакилларини калтаклаган, шунингдек, уларнинг уйида кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланган.
Бунинг оқибатида олти ойлик қизча шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)