Кўплаб миллиардерлар Twitter ва Facebook’дан фаол фойдаланади. Instagram’дан эса Forbes миллиардерлари нисбатан камроқ фойдаланади. Шундай бўлса ҳам, Instagram’дан фойдаланувчи машҳур миллиардерлар бор. Forbes Instagram’нинг ана шу фойдаланувчиларини бир тўпламга жамлади.
Жефф Безос, 72,8 миллиард доллар, 29,8 мингта абонент
Amazon раҳбари Instagram’даги биринчи постини икки ҳафта олдин ёзган. Унинг бешта постидан учтаси New Glenn ракета ташувчисига бағишланган.Марк Цукерберг, 56 миллиард доллар, 2,8 миллионта абонент
Цукербергнинг Instagram’и бошқаларникидан унчалик фарқ қилмайди: оилавий байрамлар, саёҳатлар, ҳамкасблар ва севимли ити билан суратлар.Майкл Блумберг, 47,5 миллиард доллар, 77,8 мингта абонент
Миллиардернинг Instagram’идаги суратларда уни бўйинбўгсиз кўриш қийин. У, асосан, турли йиғилишлардаги иштироки акс этган суратларни тармоққа жойлайди.Илон Маск, 13,9 миллиард доллар, 2,3 миллионта абонент
Миллиардернинг профилида қолдирилган постлар сони тўрт ярим йил ичида 100 тага ҳам етмаган. Маскнинг саҳифасида Tesla ва SpaceX ракетаси суратлари асосий ўринни эгаллайди.Дэвид Геффен, 7,3 миллиард доллар, 36,6 мингта абонент
Geffen Recordс овоз ёзиш компанияси асосчиси тармоққа юлдузлар билан тушган, яхтадаги ва топ-моделлар билан тушган суратларни жойлайди.Ричард Бринсон, 5 миллиард доллар, 1,9 миллионта абонент
Ричард Бренсоннинг Instagram саҳифаси турли мотиваторлар билан тўлдирилган. У ўз муваффақиятларини Кант ва Жоан Роулинг муваффақиятлари билан тенглаштиради.Брайан Чески, 3,8 миллиард доллар, 22,7 мингта абонент
Airbnb раҳбарининг саҳифаси кўпчиликни ўзига тортиши қийин.Жо Геббиа, 3,8 миллиард доллар, 12,3 мингта абонент
Airbnb асосчиларидан яна бири санъатни яхши кўради.Марк Кюбан, 3,4 миллиард доллар, 803 мингта абонент
59 ёшли миллиардер Disneyлендда тушилган суратларни жойлаш орқали идеал ота образини яратган.Араз Агаларов, 1,7 миллиард доллар, 96,6 мингта абонент
Бахтли оиланинг яна бир хроникаси.https://www.instagram.com/p/BI0VbfZB-BJ/
Изоҳ (0)