Буюк Британия 2019 йил мартида Европа Иттифоқидан ҳамда унинг божхона иттифоқи ва умумий бозоридан кетади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Филипп Хаммонд баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг ташқи савдо вазири Лиам Фокс билан ҳаммуаллифликдаги мақоласи The Sunday Telegraph газетасида чоп этилди.
«Биз Британия халқи иродасини ҳурмат қиламиз, ва 2019 йил мартида Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқини тарк этади. Биз божхона иттифоқидан чиқамиз ва мустақил, очиқ савдо ҳокимияти сифатида бутун дунё билан манфаатли савдо муносабатларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўламиз», — дейилади мақолада.
«Биз умумий бозорни тарк этамиз, негаки (2016 йил) 23 июндаги овоз бериш шуни кўрсатди, ва биз буни ҳаётга татбиқ этамиз», — хулоса қилди вазирлар.
Изоҳ (0)