Европа Иттифоқи Кенгаши Шимолий Кореяга қарши санкциялар рўйхатига яна тўққиз жисмоний ва тўрт юридик шахсни киритди. Улар орасида Шимолий Кореянинг ташқи савдо давлат банки бор, деб хабар беради «Интерфакс».
Рўйхат тилга олинган шахсларнинг активлари музлатиб қўйилишини белгилайди ҳамда уларнинг Евроиттифоқ мамлакатларига киришини тақиқлайди.
Санкцион рўйхатнинг кенгайтирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 5 август куни қабул қилинган резолюция ижроси доирасида амалга оширилди.
Ушбу резолюцияга кўра, КХДРдан темир, темир рудаси, кўмир ва денгиз маҳсулотлари экспортини тақиқлайди.
Шу тариқа, кенгайтирилган санкцион рўйхатда айни пайтда БМТ рўйхатларида кўрсатилган 62 жисмоний шахс ва 50 ташкилот, шунингдек, Евроиттифоқ томонидан мустақил равишда киритилган 41 жисмоний шахс ва етти ташкилот бор.
Изоҳ (0)