АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ходимлари кунига икки марта давлат раҳбари учун у ҳақдаги ижобий хабарлар тўпланган папка тайёрлайди. Бу ҳақда Vice нашрига таянган ҳолда Meduza хабар қилмоқда.
Ҳар бир тўплам 20–25 саҳифадан иборат бўлиб, улардан ТВдаги хайрихоҳ титрлар, ижобий твитлар, Трамп мақталган телеинтервьюлар ва бошқа материаллар скриншотлари ўрин олади. Баъзан папкага Трамп «олийжаноб» қилиб кўрсатилган телетасвирлар жойлаштирилиши мумкин.
Айтилишича, биринчи папка эрталабки соат 9:30 га, иккинчиси эса 16:30 га тайёр бўлади. Ҳисоботни АҚШ Республикачилар партияси миллий қўмитаси ходимлари тайёрлайди. Улар эрталабки соат 6:00 дан CNN, MSNBC ва Fox News телеканалларидаги шоуларни кўради, интернет ва газеталарни ўрганиб чиқади. Улар ҳар ярим соатда Оқ Уйга тўпланган материаллар акс этган скриншотларни юборади.
Изоҳ (0)