Кеча — 8 август куни футбол бўйича УЕФА Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Унда Европа Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланган «Реал», Европа Лигаси чемпиони «Манчестер Юнайтед»га қарши саф тортди.
Македонияда кечган ўйин нуфузи жиҳатдан Европа клубларининг биринчи рақамли мусобақаси ғолиби бўлган «Қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якунига етди. Каземиро ҳамда Иско томонидан урилган голларга, «манкунианлар» сафидан янги футболчи — Ромелу Лукаку жавоб қайтарди.
Шу тариқа «Реал» Европа Суперкубогида ғолиб чиқиш бўйича учинчи жамоага айланиб олди. Ҳозиргача Мадрид жамоаси Суперкубокни уч марта қўлга киритган. Бу кўрсаткич «Милан» ва «Барселона»да 5 тани ташкил қилади.
«Юнайтед» устози Жозе Моуриньо Европа Суперкубогида уч бор ўйнаган бўлиб, барчасида имкониятни бой берган. У бир мартадан «Порту» ва «Челси» билан мазкур турнирда иштирок этган.
УЕФА Суперкубоги Скопе, Македония 8 август, сешанба
Изоҳ (0)