Пентагон 130 дан ортиқ Америка ҳарбий базаларига хавф туғдириши мумкин бўлган хусусий ва тижорат учувчисиз учиш қурилмаларини уриб туширишга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Америкалик амалдорлар ҳарбий база ва аэропортлар яқинига жойлашган хусусий учувчисиз учиш қурилмаларининг сони кўпайиб кетганлигидан жиддий хавфсирамоқда. Жорий йилнинг апрель ойида хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШдаги 133 дан ортиқ ҳарбий объектлардаги деярли барча ушувчисиз учиш қурилмаларнинг парвози тақиқланган эди.
Дронлар кўнгилочар қурилмалар сифатида машҳурликка эришган. Қурилмаларнинг эгалари асосан улардан тижорат мақсадида, масалан, суратга олиш ишларида фойдаланишмоқда. Amazon ва Google Alphabet Inc каби йирик компаниялари учувчисиз учиш қурилмаларидан интернет орқали буюртма қилинган товарларни етказиб беришда фойдаланади.