Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 9-мажлиси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ишончли манбаси хабар берди.
Партия сиёсий кенгашининг ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди.
Йиғилишда Бахтиёр Ёқубовни партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. У аввал партия сиёсий кенгашининг ижроия қўмитаси раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мазкур хабарни партия сиёсий кенгашининг аъзоси Шуҳрат Орипов ҳам тасдиқлади.