Америкалик видеоблогер Такер Готт «Макдоналдс»да бургер сотиб олиш учун мотопарапланда учиб борди. Парвоз кадрларини у ўзининг YouTube’даги саҳифасига жойлаштирди.
«Мендан кўпинча ўқиш, иш ёки магазинга учиб бориб кела оласанми деб сўрашади. Ҳар куни учиш жуда фойдали эмас, аммо баъзида қўниш учун қизиқарли жойлар топилиб қолади. Ушбу рестораннинг майдони ажойиб экан. Бахтимга маҳаллий аҳоли учун бу қизиқ туюлди ва полиция чақиришмади», — дейди Готт.