Исроил ҳукумати террорчилар учун ўлим жазосини жорий этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Газета.ru» «Известия»га таяниб. Тегишли ҳужжат тез орада кнессетда кўриб чиқилади.

Фото: Flickr

Террорчилар учун ўлим жазосини киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Исроил кнессетининг «Ликуд» партиясидан депутати Нава Прехи-Бокер тайёрлади. Нашр таъкидлашича, уни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қўллаб-қувватлашга улгурди.

Ҳужжатга кўра, теракт деб топилган жиноят учун қонунбузарга ўлим жазоси кўзда тутилади. Айни пайтда терроризм учун судланганларга бериладиган максимал жазо — умрбод қамоқ жазоси.