Duden немис тили луғати таҳририяти расман 5 минг янги сўзни истеъмолга киритди. Тил корпусининг кенгайтирилиши борасидаги кўп йиллик баҳслар муваффақиятсиз якунланди, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, эндиликда истеъмолга Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг машҳур бўлган «фэйк ньюс» ибораси киритилади. Немис тилининг 2016 йилги асосий неологизми эса «постфактиш» бўлиб, бу сиёсий ва ижтимоий баҳсларда ҳис-туйғулар фактлардан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлишини англатади.
«Гап, айтайлик, техника ривожланиши ҳақида кетганида кўпчилик янги сўзлар ҳаётимизга инглиз-америка муҳитидан кириб келиши фактдир», — маълум қилди Дуден муҳаррири Катрин Кункель-Рацум.
Немис тили луғати охирги марта 2013 йили чоп этилган эди. Эндиликда у 27-марта нашр этилади.
Луғатнинг биринчи нашри 1880 йилга оид бўлиб, ўша пайти унга 27 минг сўз киритилган эди. Бугунги кунда сўзлар сони 145 мингтага етди.
Изоҳ (0)