Венесуэладаги ҳарбий базага террорчилик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Венесуэланинг ҳукмрон Бирлашган социалистик партияси раиси ўринбосари, Конституцион ассамблея аъзоси Дьосдадо Кабельо баёнот берди, деб хабар қилади «Вести.ru».
«Эрталаб террорчилар Валенсиядаги Фуэрте Парамакай базаси ҳудудига кирди. Бизнинг миллий боливариан қуролли кучларимизга қарши теракт», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Бир неча террорчи ушланди.
Ҳужум орқасида ким тургани аниқлаштирилмоқда.
Айни пайтда Валенсия шаҳридаги ҳарбий хизматчилар гуруҳи президент Мадурога қарши чиқди. Уларнинг видеомурожаати ОАВ орқали тарқатилди. Видеомурожаат муаллифи капитан Хуан Кагуарипано қонуний исён эълон қилинганини билдирди.
«Бу давлат тўнтариши эмас. Бу конституцион тузумни тиклашга қаратилган фуқаролик ва ҳарбийлик ҳаракатидир», — таъкидлади у.
Кабельо террорчилик ҳаракати деб айнан шу исённи назарда тутгани эҳтимоли бор.
Изоҳ (0)