Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ас-Саудга қарши Жиддада суиқасд уюштирилгани журналистларга маълум бўлди. Бу ҳақда, FARS агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, валиаҳдга бошқа бир шаҳзода суиқасд уюштирган. Муҳаммад бин Салмон жабрланмаган, уни ўлдирмоқчи бўлган шаҳзода эса ҳибсга олинган.
Тахминларга кўра, Муҳаммад бин Салмоннинг яқиндаги баёнотлари, шунингдек, рақибларини йўқотишга бўлган уринишлари унга қарши фитнага олиб келган.
Экспертлар, шунингдек, маҳаллий матбуотга кўра, қирол Салмон яқин беш ой ичида шаҳзода фойдасига тахтдан воз кечиши мумкин, шу боис мамлакатдаги сиёсий жараёнлар авж олмоқда.
Яқин кунларда қирол дам олишга Марокашга кетади, у йўқлигида қирол вазифасини валиаҳд бажариб туради.
Изоҳ (0)