Франция пойтахти Парижда номаълум эркак пичоқ билан Эйфель минорасига кириб олишга уринди. Полиция уни тутиб қолди, деб хабар беради «ТАСС».
Воқеа 5 август куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 да рўй берди.
Жиноятчининг мотивлари ҳозирча маълум эмас.
Ушбу воқеадан сўнг Эйфель минорасида бўлган ташрифчилар олиб чиқилди. Полиция ва сапёрлар миноранинг барча конструкцияларини текшириб чиқди. У ердан шубҳали ҳеч нарса топилмади.