Дубайнинг Марина туманида охирги кунлар ичида иккинчи йирик ёнғин қайд қилинди. Бу сафар муқаддам ёниб кетган Torch Tower иншооти қаршисидаги Tiger Tower биносига ўт кетди, деб хабар беради UAEInside.
Ёнғин бинонинг 53-қаватида келиб чиқди. У бинода истиқомат қилувчилар ҳаётига жиддий таҳдид туғдирмади. Ёнғин балконлардан бирида келиб чиқди.
Жабрланганлар ҳақида ахборот шу пайтгача келиб тушмади.
Ёнғин хизмати ходимлари вазиятни қисқа муддатда назорат остига олди. Ярим соат ичида бинода яшовчилар уйларига қайтди.