АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Максин Уотерс Россия президенти Владимир Путинни вице-президент Майк Пенс билан адаштириб, уни импичмент уюштириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
ABC News телеканалидаги «Нигоҳ» кўрсатуви бошловчиси Жой Бехар унга Майк Пенс Дональд Трампдан кўра президентликни яхшироқ эплай олиш-олмаслиги ҳақида савол берди.
«Трампни бир ёқлик қилгач, Путинга киришамиз. У кейингиси», — деди Уотерс хоним.
«Путинми, Пенсми?» — сўради бошловчи.
«А, Пенс», — деб гапини тўғрилади Уотерс.
«Биз икковини: Трампниям, Путинниям бир ёқлик қиламиз, сўнг Пенсга киришамиз», — қўшимча қилди сиёсатчи.
Изоҳ (0)