Фарғонанинг «Нефтчи» клуби 2-давра арафасида янги футболчиларни таништирди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
1-давра якунига 3 та тур қолганида Вадим Абрамов «Нефтчи» бош мураббийи этиб тайинланган бўлиб, мана шу уч тур давомида фарғоналиклар бирорта ҳам ғалабага эриша олмаганди. 2-давра олдидан жамоа сафига 13 нафар янги футболчи келиб қўшилди.
Футболчилар орасида Кападзелар оиласининг яна бир вакили Камрон Кападзе, Вадим Абрамовнинг ўғли Карен Абрамов, кичик Жасур Ҳасанов, Мексика қаҳрамонларидан бири Тимур Ҳакимов, «Нефтчи» собиқ футболчиси Мансур Саидов, «Оқтепа» клуби раҳбарининг ўғли Алишер Шоғуломов, ва фаолияти давомида асосан Абрамов қўли остида тўп сурган Иброҳим Раҳимов бор.
Шунингдек, «Динамо»дан Абдужамол Исроилов, «Металлург»дан Достон Турсунов, «Норин»дан Мурод Тўйчибоев, «Бунёдкор»дан Фарҳод Намозов, ёшлар жамоасидан Аваз Ўлмасалиев, эркин агент ҳисобланган Отабек Ҳайдаров фаолиятини «Нефтчи»да давом эттиради.
«Нефтчи» Олий лиганинг ортда қолган 15 та ўйинидан кейин 15-ўринни эгаллаб турибди. Бу икки хавфли зонадан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)