Шимолий Корея водород бомбаси яратиш устида ишлашда давом этмоқда. Ушбу бомба Иккинчи жаҳон уруши йилларида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган атом бомбаларидан кучлироқ бўлиши мумкин, деб хабар беради «РИА Новости».
Пентагон вакилининг сўзларига қараганда, КХДР водород бомбаси ишланмаларини ярим йилда битириши мумкин.
Ўтган йил бошида мамлакат раҳбари Ким Чен Ин водород бомбаси синовлари муваффақиятли ўтганини тасдиқлаган эди. Аммо кўплаб экспертлар ўз вақтида бу маълумотни жиддий қабул қилмаган эди.
Айтилишича, водород бомбалари стандарт ядровий ускуналардан анча оғир, шу боис уларни ташиш учун Шимолий Кореяга мукаммалроқ ракеталар талаб этилади.
Изоҳ (0)