Неймарнинг таништирув маросимига ташриф буюрган «ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳалайфий ҳам журналистлар билан матбуот анжуманида иштирок этди ва уларни қизиқтирган асосий жиҳат — УЕФАнинг молиявий фейр-плей масаласи ҳақида айтиб ўтди.
Молиявий фейр-плейдан хавотир олаётган одамлар, бориб бемалол қаҳва ичинг, бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз қилган иш мутлақо шаффоф ва қонунийдир. ОАВда бонг урилаётган хабаларга эса ростини айтсам, тупурган жойим бор.«ПСЖ» Неймарни 222 миллион еврога харид қилиб, уни дунёдаги энг қиммат футболчига айлантирди.Сизни ишонтириб айта оламанки, Неймар Парижга пул учун келгани йўқ. У бошқа клубда биздагидан кўпроқ пул олиши мумкин эди.
Носир Ал-Ҳалайфий, «ПСЖ» президенти
Изоҳ (0)