АҚШ президенти Дональд Трамп муқаддам Россига қарши санкциялар кенгайтирилишини назарда тутадиган қонунни имзолагани хабар қилинган эди. Ўз баёнотида Оқ Уй раҳбари ушбу қонун кўплаб нуқсон ва камчиликларга эга эканлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Эрон, Шимолий Корея ҳамда Россиянинг тажовузкор ва беқарорлаштирувчи ҳаракатларини жазоловчи ва тутиб турувчи қатъий чораларни қўллаб-қувватласам ҳам, бу қонун жуда нуқсонлидир», — дейилади Оқ Уй тарқатган баёнотда.
«Қонун лойиҳасини тезроқ қабул қилишга интиларкан, Конгресс унга бир қатор конституцияга зид ҳолатларни киритди», — таъкидлади Трамп.
У, хусусан, АҚШ Абхазия, Жанубий Осетия, Қрим, Шарқий Украина и Днестрбўйига ноқонуний тажовуз ва оккупацияни тан олмаслиги ҳақидаги бандга урғу берди:
«Бу ҳолатлар президентни чет эл ҳукуматларини, шу жумладан, ҳудудий чегараларни тан олиш борасидаги мутлақ конституцион ҳуқуқдан маҳрум қилишга қаратилган».
Бундан ташқари, Трамп давлат раҳбарини Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш борасидаги мутлақ ваколатидан маҳрум қилишга бўлган уринишни танқид қилди.
Трамп қонун реализация Украина инқирозини бартараф этишга тўсқинлик қилмаслигига умид билдирди.
Изоҳ (0)