АҚШ президенти Дональд Трамп у Оқ Уйни «ҳақиқий овлоқ ер» деб атагани ҳақида Golf спорт журналида чоп этилган маълумотни тасдиқламади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзиб чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мен Оқ Уйни яхши кўраман, бу мен кўрган энг яхши бинолардан ва яшаш жойларидан биридир. Аммо ёлғон ОАВга кўра, мен гўёки бу ерни овлоқ деб атаган эмишман. Бу ҳақиқат эмас», — деган ёзув қолдирди у ўз саҳифасида.
Мақолада айтилишича, давлат раҳбари бу сўзларни Нью-Жерси штатидаги гольф клуби аъзолари билан суҳбат чоғида айтиб ўтган. Трампдан у дам олиш кунлари нега клубга кўп келиши ҳақида савол беришган.
«Оқ Уй — ҳақиқий овлоқ жой», — деб жавоб берган Оқ Уйнинг амалдаги хўжайини.
Изоҳ (0)