Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида суд ижрочилари бир оилани хонадонидан кўчириб чиқариш пайтида эркак СССР парчаланиб кетганидан буён уйидан чиқмаганини аниқлаи. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хонадонда тўпланиб қолган бир ярим метрлик чиқинда қатлами жуфтликнинг кўчириб чиқарилишига сабаб бўлди.
Айтилишича, аёл руҳий хаста бўлиб, кўчадан мунтазам равишда уйга ахлат кўтариб келади. Унинг мадорсиз бўлиб ётган эри эса СССР паспортига эга эканлиги маълум бўлди.
Жуфтлик жуда кекса бўлгани боис уларни кўчириб чиқариш чоғида шифокорларни чақиришга тўғри келди. Эркак клиникага, аёл эса руҳий касалликлар шифохонасига етказилди.
Изоҳ (0)