АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Россияни куч билан халқаро чегараларни ўзгартиришга уринишда, шунингдек, Болқон ярим оролининг ғарбий қисмида демократияни издан чиқаришда айблади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Россия халқаро чегараларни куч қўллаб ўзгартиришга бўлган уринишларни давом эттирмоқда. Бу ерда, Ғарбий Болқонда Россия минтақани беқарорлаштириш ва демократиянгизни издан чиқариш саъй-ҳаракатларини амалга оширди», — деди Пенс Черногория пойтахти Подгорицада ўтган Америка-Адриатика хартияси саммитида.
«Бу ерда, Европада, биз Шарқдан соя солаётган мамлакат тажовузи олдида қатъиятли муросасиз бўлишимиз керак», — қўшимча қилди Пенс.
Изоҳ (0)