«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жамоаси келаётган мавсум АПЛ чемпионлиги учун кураш олиб бориши ҳақида айтиб ўтди.
Трансфер бозоридаги харидларда камтаргина бўлган «Ливерпуль»нинг ҳужум чизиғи бугун ажойиб кўринишга келди. «Юнайтед» Лукаку учун 75 миллион, «Челси» Мората учун 80 миллион сарфлаганида, «мерсисайд» клуби Муҳаммад Салоҳ учун 40 миллион билан чекланди.
Squawka нашрининг Twitter’даги саҳифаси шу масалада «Ливерпуль» ҳужум чизиғига эътибор қаратди. Бунда жам бўлган квартет ўтган мавсумни кўтаринки руҳда ўтказганини кўриш мумкин. Бу эса ўз навбатида ёзги турнеларини яхши ўтказаётган Ливерпуль шаҳрининг қизил жамоасига қўл келса, ажаб эмас.
Роберто Фирмино ўтган мавсум 11 та гол урди ва 7 та голли пас берди. Бу кўрсаткич «Барселона» олишга ҳаракат қилаётган Филиппе Коутиньода 13 та гол ва 7 та голли пасни ташқил қилади. Бир йил муқаддам «Саутгемптон»дан сотиб олинган Садио Мане 13 та гол уриб, 5 та голга пас узатган. «Рома» таркибида Муҳаммад Салоҳ 15 та гол уриб, 11 та голга ассистентлик қилган.
Мазкур футболчиларнинг битта либосда майдонга чиқиши, ҳар қандай клуб ҳимоячиларининг ишини қийинлаштириши турган гап.
Изоҳ (0)