Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон лойиҳавий бошқарув миллий агентлиги раҳбари этиб Шуҳрат Содиқов тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни 1 август куни давлат раҳбари имзолади, деб хабар беради «Газета.uz».
Бунга қадар Шуҳрат Содиқов (1969 йили туғилган) 2010 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари мудири лавозимини эгаллаб келган эди.
Илгарироқ —2008–2010 йилларда у «Ўзбектелеком» компанияси бош директори, 2006–2008 йилларда эса бош директор ўринбосари сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)