GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиалида жорий йил биринчи ярмида Damas, Labo, Orlando русумли 13453 автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўтган йили бу кўрсатгич 4729 донани ташкил этган эди, деб хабар беради ЎзА.
«GM Uzbekistan акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиали мамлакатимиз автомобилсозлик саноати таркибида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган корхоналардан. Филиал йилига 40 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга», — дейилади хабарномада.
Айни пайтда филиалда 1500 киши иш билан таъминланган. Мутахассислар Андижон, Тошкент ва хориждаги автомобиль заводларида бўлиб, автомобилсозлик сирларини янада пухта ўзлаштирмоқда.
Изоҳ (0)