Air Algerie авиакомпаниясининг (Жазоир) болага лайнерни бошқаришига имкон яратиб берган икки учувчиси ишдан четлаштирилди. Бу ҳақда Airlive портали маълум қилди.
Воқеа ички рейс чоғида рўй берди. Номи ва шахсияти аниқлик киритилмаган болага капитан ўрнига ўтириш учун шароит яратиб берилди, у бир муддат самолётни бошқарди. Парвоз олдидан учувчилар ўн ёшли бола учун лайнер бўйлаб экспедиция ҳам уюштирган эди.
Бола учун бу тадбирлар етимларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ташкил этилди. Боланинг ўзи ҳам учувчи бўлишни орзу қилгани маълум.
Шунга қарамай, бола томонидан самолётнинг бошқарилиш тартиб-интизомнинг жиддий тарзда бузилиши деб топилди ва тегишли чора кўрилди.
Изоҳ (0)