Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида икки жангари масжидга ҳужум уюштирди. Бунинг оқибатида 20 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Бундан ташқари, 30 га яқин одам жароҳатланиб, шифохонага етказилди.
Айтилишича, биринчи худкуш «Жаводия» масжиди киришида ўзини портлатиб юборган, иккинчиси эса бино ичидаги одамларга қарата ўт очган.
Изоҳ (0)