Туркия қўшинлари Суриянинг Кобани (Айн ал-Араб) тумани ҳудудига киритилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда «Сурия демократик кенгаши» курд мухолиф партияси вакили Рейзан Хеду баёнот берди, деб хабар беради «РИА Новости».
30 июль, якшанба куни бир қатор ОАВда Туркия ҳарбийлари Кобани атрофидаги Бобене ва Сифтеке қишлоқларида жойлаштирилгани ҳақидаги хабар тарқалган эди. Аммо бу хабарлар тасдиқланмади.
Кобани курдлар истиқомат қиладиган анклавдир. Ўз вақтида ушбу шаҳар ИШИДга жиддий қаршилик кўрсатиб машҳур бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)