Россия бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Рогозиннинг билдиришича, муқаддам Москва орқали транзит парвозини амалга оширишни режалаштирган Руминия ташқи ишлар вазири бу фикридан воз кечди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар қилмоқда.
«Дарвоқе, Руминия ташқи ишлар вазири Москва орқали учмоқчи эдим, лекин ҳар эҳтимолга қарши бу фикридан воз кечди», — маълум қилди у.
Илгарироқ Рогозин Молдовага йўл олган, аммо Руминиядан ортга қайтишга мажбур бўлган эди. У кетаётган S7 йўловчи самолёти Москвага қадар ёқилғиси етмагани боис Минскда қўнишга мажбур бўлган эди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳазил-мутойибани келтириб чиқарди.
Рогозин Руминия расмийлари йўловчиларни хавф остига қўйганини айтган эди.
«Жавобни кутинг, ярамаслар», — деб ёзган эди у Twitter’да.
Изоҳ (0)