АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган хакерлик танлови иштирокчилари ярим соат ичида мамлакатда ишлатиладиган овоз бериш аппаратларини бузишга эришди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, хакерлар бир неча дақиқадаёқ тизимдаги жиддий нуқсонларни топа олган. Масалан, ускуналарга портлар орқали зарарли кодларни киритиш мумкинлиги ёки Wi-Fi тармоғи ҳимояланмагани, айримларида Windows XP’нинг эски варианти ишлатилгани қайд қилинди.
«Шубҳасиз, бизнинг сайлов тизимларимиз унчалик яхши ҳимояланмаган», — деб изоҳ берди бунга танлов ташкилотчиларидан бир Жейк Браун.
Изоҳ (0)