Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финалида дуч келадиган жуфтликлар номи аниқ бўлиб улгурди.
Бунгача «Бунёдкор» Фарғонанинг «Нефтчи» клубини ва «Динамо» Муборакнинг «Машъал» жамоасини чорак финалда қолдириб кетганди. Ярим финалда бу икки омадли клуб ўзаро тўқнаш келади.
Финал остонасидаги иккинчи жуфтликни эса «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари ташкил қилди.
«Темирйўлчилар» чорак финалнинг биринчи ўйинида Бухорода голсиз дуранг ўйнаганди. Тошкентдаги жавоб ўйинида ҳам 90 дақиқа ичида гол уриб бўлмади. Қўшимча дақиқаларда Кубокнинг амалдаги эгаси ҳисобланган «Локомотив» 3 та гол уришга эришди.
«Насаф» эса Қўқонда жанговор дуранг қайд этди — 2:2. Қўқонлик футболчилар 3:0 ҳисоби учун ҳаракат қилаётганди. Бироқ сўнгги уч дақиқада «Насаф» мезбонларнинг бу уринишини йўққа чиқарди.
Ўзбекистон кубоги Чорак финал 28 июль, жума
«Локомотив» — «Бухоро» 3:0
Голлар: Садриддин Абдуллаев, 98 (1:0). Азиз Омонов, 101 (2:0). Сардор Мирзаев, 120 (3:0).Дастлабки ўйин: 0:0
«Қўқон—1912» — «Насаф» 2:2
Голлар: Мурод Холмуҳаммедов, 20-пен (1:0). Жамшид Ҳасанов, 64 (2:0). Шаҳбоз Эркинов, 87 (2:1). Жасур Ҳасанов, 90+1 (2:2).Дастлабки ўйин: 1:4
31 июль куни ярим финалнинг биринчи ўйинида «Бунёдкор» Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади. 2 август куни эса «Насаф» Тошкентда «Локомотив» меҳмони бўлади.
Изоҳ (0)