Собиқ Кауфман етимхонаси биноси Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлаштирилади. Бу ҳақда, «Ўзбекистон 24» телеканалига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Муқаддам ушбу тарихий бинонинг бузилиши мумкинлиги матбуотда ва ижтимоий тармоқларда баҳсларни келтириб чиқарган эди. Шундан сўнг расмийлар бинони бузиб ташлаш режасидан воз кечиб, уни бошқа ҳудудга кўчириш қарорига келган эди.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси матбуот котиби Дилшод Жалоловнинг сўзларига қараганда, 1916 йили қурилган тарихий ёдгорлик Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлиги бинолари ёнида жойлашади.
Бинони кўчиришдан асосий мақсад — «уни халққа яқинроқ қилиш», деб таъкидлади Жалолов. У илгари жойида жамоатчилик учун дахлсиз эди.
Изоҳ (0)