Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкернинг матбуот анжумани чоғида телефон қўнғироғига билдирган фикри журналистларнинг кулгисига сабаб бўлди. Воқеа видеоси AFP’нинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилди, деб хабар беради «РИА Новости».
27 июль куни Юнкер, Еврокомиссия вице-президенти Марош Шефчович ва Словакия бош вазири Роберт Фицо миграция масалалари бўйича қўшма матбуот анжумани бераётган эди. Шу паллада Еврокомиссия раҳбарининг телефони жиринглаб қолди.
Юнкер қўнғироққа жавоб бермади.
«Кечирасизлар, хотиним қўнғироқ қиляпти», — тушунтирди у ва қўнғироқни ўчириб қўйди. Лекин телефон экранига қараганда сиёсатчи унга рафиқаси қўнғироқ қилмаганини тушунди.
«Меркель хоним экан», — деди Юнкер. Ўтирган сиёсатчилар ва журналистлар кулиб юборди.
Изоҳ (0)