Америкалик давлат арбоби, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон охирги президент сайловида мағлубиятга учрагани ҳақида китоб чиқаришни режалаштирмоқда. Китобда у сайлов кампанияси ва умуман жараён ҳақидаги таассуротларини келтиради, деб хабар беради «Интерфакс».
AP манбаларига кўра, Клинтоннинг «Нима бўлди» (What happened) номли китоби ўзига хос огоҳлантириш бўлади. У, хусусан, Россиянинг сайлов жараёнига аралашуви ҳақида ҳамда бунинг АҚШ демократиясига таҳдиди ҳақида ошкор ёзади.
«Олдин мен тушунтиришга уринган сабабларга кўра жамоатчилик олдида эҳтиёт бўлишим кераклигини ҳис этардим, аммо энди бу тўсиқни енгиб ўтмоқдаман», — деб изоҳ беради бу хабарларга Клинтон хонимнинг ўзи китобнинг кириш қисмида.
Китоб 12 сентябрда сотувга чиқади.
Изоҳ (0)