21 июль куни Санкт-Петербург шаҳрида қурилаётган «Лахта-центр» мажмуаси каналида кўтарма крандан видеога олинган тасвир пайдо бўлди. Унда камалак юқоридан олинганини ва бундай баландликдан у айлана шаклида кўринишини билиш мумкин, деб хабар беради Meduza.
Умуман, камалак одатда айлана шаклда бўлади, лекин ердан туриб қараганда унинг фақат ярми кўринади. Самолётда кетаётганлар ҳам табиий ҳодисани тўлиқ шаклда кўради.
Мана бу айлана камалак Ниагара шаршарасидан видеога олинган.
Буниси эса — Италиянинг Мессина шаҳридан.
Изоҳ (0)