Жеймс Кэмерон ўзининг «Титаник» картинасидаги хатолар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади

Америкалик таниқли режиссёр Жеймс Кэмерон ўзининг «Титаник» картинасидаги хатолар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Жеймс Кэмерон. Фото: Wikipedia

Кэмероннинг энг машҳур фильми 1997 йили катта экранларга чиққан эди. Аммо у бугунги кунга қадар баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда.

Кэмерон National Geographic билан келишган ҳолда бир соатлик ҳужжатли фильм тайёрламоқда. Унда режиссёр ўз картинасининг тарихий ҳақиқатга қай даражада мослигини текшириб кўради.

Кэмероннинг сўзларига қараганда, «Титаник» устида ишлаганида у ҳар бир детални имкон қадар аслига яқинлаштиришга уринган:

«Мен тирик тарихни ярататёган эдим. Мен кўплаб ҳалок бўлганларга ҳурмат юзасидан барчасини тўғри кўрсата олишим керак эди. Аммо бунинг уддасидан чиқа олганманми? Буни National Geographic билан, тадқиқотчилар, фан ва технологиялар ёрдамида текширамиз ва қайта баҳолаймиз».

«Титаник: 20 йиллик» фильми премьераси 2017 йил декабрида бўлиб ўтади.

↓ KEYINGI XABAR ↓
Scroll to top