«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ўз расмий сайтида бундан буён барча рейсларга чиқиш вақти парвоздан 20 дақиқа олдин тугашини эълон қилди.
«‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ миллий авиакомпаниясининг барча рейсларига чиқиш вақти ҳаво кемасининг парвозидан 20 дақиқа олдин тугайди», — дейилади хабарномада.
Агар йўловчи рейсга кўрсатилган муддатлардан кечикиб келса, авиакомпания уни рейсдан четлатиш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)