Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йилнинг январь ойида Хитой 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Июль ойининг иккинчи ярмида мазкур мусобақада иштирок этишни истаган Осиё мамлакатлари саралаш турнирида қатнашди. Жумладан, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилган Ўзбекистон U23 термаси Амирликларда бўлиб ўтган саралашни 1-ўринда якунлаб, қитъа чемпионатига берилган биринчи чипта соҳибига айланди.

ОФК маълумотига кўра, Asian Championship U23 да иштирок этадиган барча — 16 мамлакат номига ойдинлик киритилди. Бунда Ўзбекистон билан рақобатлашган БАА олимпиячилари йўқ. Улар энг яхши натижа қайд этган 5 та 2-ўрин эгалари қаторида жой ола билмади. Агар Ўзбекистонга қарши беллашувда Жавоҳир Сиддиқовнинг 90-дақиқадаги голи бўлмаганида, катта эҳтимол билан БАА олимпиячиларига қитъа чемпионати йўлланмаси насиб қилиши мумкин эди.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

Шунингдек, Эрон терма жамоаси ҳам саралашни суст ўтказиб, мусобақадан четда қоладиган бўлди. Илк ўйинда Қирғизистон устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эронлик футболчилар, 2-турда Уммондан енгилганди — 0:2.

Қуйида мусобақанинг барча — 16 иштирокчиси келтириб ўтилган.

Asian Championship U23

  • Жанубий Корея
  • Япония
  • Австралия
  • Ўзбекистон
  • Саудия Арабистони
  • Қатар
  • Хитой
  • Иордания
  • Сурия
  • Ироқ
  • Таиланд
  • КХДР
  • Уммон
  • Вьетнам
  • Фаластин
  • Малайзия

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?