Евро банкноталари орасида ноёб дея ҳисоблаб, коллекционерлар орасида унинг учун катта миқдорда пул тўлашга тайёр турганлар бор, деб хабар берди «Фотошедеври».

Фото: «Фотошедеври»

50 евролик банкнота — бу каби банкноталарнинг айримлари ҳимоя тасмасида хато маълумот билан чиққан. Буни аниқлаш учун ушбу миқдордаги пулни ёруғликка тутиб кўриш керак. Агарда 50 евролик номиналнинг ҳимоя тасмасида 100 евро деб ёзилган бўлса, демак сизга омад кулиб боқди. Хусусий коллекционерлар уни ўз қийматидан етти баробар қимматроққа сотиб олишга тайёр.

100 евро — ушбу банкнота ҳам тартибсиз кесилган ҳолда чиқарилган. Унинг учун ўз қийматидан уч баробар кўпроқ пул тўлашга тайёр кимсалар кўплаб топилади.

5 евролик банкноталарда серия рақамининг бештаси кетма-кет бир хил бўлиб қолса, унинг учун ўз қийматидан 20 баробар кўпроқ пул ишлаб олишингиз мумкин.