Қатор йирик авиакомпаниялар стюардессалари йўловчиларнинг энг асабга тегадиган қилиқлари ҳақида ҳикоя қилиб берди. Қилиқлар рўйхатини The Telegraph газетаси келтирди.
Борт кузатувчилари, хусусан, йўловчилар газли ичимликлар буюртма қилишини ёқтирмаслиги маълум бўлди. Лайнер салонидаги босим баландликда ердагидан пастроқ бўлгани учун бундай ичимликларни қуйиш пайтида кўпик одатий шароитдагига нисбатан кўпроқ ҳосил бўлади, бу эса йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнини секинлаштиради.
Стюардессалар, шунингдек, ўриндиқларнинг чўнтакларида чиқиндилар қолдирувчи туристлардан норози эканликларини тан олди. Бундан ташқари, улар ичимлик буюртма қилиш чоғида наушникни ечмай, бунинг натижасида беихтиёр овозини кўтарадиган йўловчилар ҳақида танқидий фикрлар айтди.
Ниҳоят, стюардессалар салонда оёқяланг юрувчи, ходимларни ўзига қаратиш учун уларга тегинадиган, қўнишдан бироз олдин ёки овқат тарқатиш пайтида ҳожатхонага ошиқадиган мижозларни хушламасликлари маълум қилинди.