Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Пекинда Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Мэн Цзяньчжу Хитой Ўзбекистон билан биргаликда икки мамлакат етакчилари эришган келишувларни амалга оширишга тайёрлигини билдириб ўтди. Бундан ташқари, «Камар ва йўл» ташаббуси борасида ишларни кучайтириш таклиф қилинди.
Ўз навбатида, Қўчқоров Ўзбекистон иқтисодий ривожланишнинг Хитой тажрибасини ўрганиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кучайтириш ниятида эканлигини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)