Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳеч қачон «исқирт АҚШ»га бормаслигини айтди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Шу тариқа Филиппин етакчиси Массачусетс штати конгрессмени Жеймс Макговерннинг сўзларига жавоб берди. Сиёсатчи Дутертенинг Дональд Трамп чақириғига кўра АҚШга келишига қаршилик билдирган эди.
Ўз нуқтаи назарини Макговерн Филиппинда ялпи тарзда инсон ҳуқуқлари бузилаётган билан тушунтирди.
«Бу бола мени Америкага боради деб ўйлаяптими? Мен у ерда бўлганман, бу исқирт мамлакат. Конгресс яхшиси Яқин Шарқда ўлдирилган тинч фуқароларга қарши жиноятларни тафтиш қилишни бошласин. Акс ҳолда бундай ўтмиш гуноҳлари тафтишини ўзим бошлайман», — таъкидлади Дутерте.
Изоҳ (0)