Кувайт расмийлари Эрон элчисига мамлакатни тарк этишга 48 кун вақт берди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Илгари Кувайт ҳукумати Эрон маданий миссиясининг мамлакатдаги фаолиятига чек қўйишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Вазирлик бу ҳақда Эрон элчисига ахборот бериб, дипломатлар сонини қисқартиришни талаб қилди.
Энди эса элчи Алиризо Иноятий ҳам мамлакатни салкам 50 кун ичида тарк этиши талаб этилмоқда.
Изоҳ (0)