АҚШнинг иттифоқчилари Вашингтон замонавий учувчисиз учиш қурилмаларини сотишдан бош тортгани боис уларнинг арзон муқобилларини ялпи тарзда Хитойдан сотиб олмоқда. Бу ҳақдаги мақола The Wall Street Journal газетасида чоп этилди, деб хабар беради «ТАСС».
Жумладан, Саудия Арабистони ва Иордания охирги пайтларда Хитойда ишлаб чиқарилган дронлардан фойдаланмоқда. Бундан ташқари, Хитой дронлари Миср ва БААдаги базаларнинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш чоғида қайд қилинди.
Бундай аппаратлар жанг майдонида ҳам фаол ишлатилмоқда. Масалан, Саудия Арабистони Яманда исёнчи хусийларнинг марраларига айнан шулар ёрдамида зарбалар бермоқда.
Гап АҚШнинг Predator ва Reaper сингари дронларининг Хитойда ишлаб чиқарилган нусхалари ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)