Украина Донбасс ва Қрим ҳудудида ўз суверенитетини тиклайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Пётр Порошенко 18 июль куни Грузияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
«‘Новороссия’ лойиҳаси кўмилди. Украина Донбасс ва Қрим устидан суверенитетини тиклайди», – деди у.
Порошенко тан олинмаган ДНР етакчиси сиёсий арбоб эмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Захарченко — сиёсий арбоб эмас, балки Кремль баёнотларини такрорловчи қўғирчоқдир», — деди у.
Бир муддат илгари Захарченко Донбасс ҳудудида Малороссия деган янги давлат тузилганини эълон қилган эди.
Украина уч томонлама алоқа гуруҳида Донбассдаги вазиятни муҳокамага қўяди.
Изоҳ (0)